Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украина илк бор Россиянинг Ozon маркетплейси омборига зарба берди

Украина илк бор Россиянинг Ozon маркетплейси омборига зарба берди


Хабар берилишича, Украина дронлари Россиянинг Самара вилоятидаги Ozon логистика марказига биринчи марта зарба берди. Ҳужум оқибатида омборда ёнғин чиқди.

Ozon матбуот хизмати компаниянинг омбори ҳужумга учраганини тасдиқлаган. Ҳужумдан бир неча дақиқа олдин омбордан 500 дан ортиқ ходим эвакуация қилинган. Бир неча киши жароҳатланган.

Astra нашри маълумотига кўра, гап Чапаевск шаҳридаги Ozon логистика маркази ҳақида кетмоқда. Ҳужумдан кейин мажмуа ҳудудида катта ёнғин юзага келган.

Шунингдек, Самара вилоятининг Новокуйбишевск шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида ҳам ёнғин чиққанлиги хабар қилинган. Гувоҳлар тарқатган фото ва видеоларда корхона ҳудудидан тутун тутун кўтарилаётгани акс этган.

Сўнгги ойларда Украина Россиянинг энг йирик маркетплейси, Wildberries объектларига тизимли равишда ҳужум қилиб, компанияга миллиардлаб рубл миқдорида зарар етказди. Ҳозирда Ozon Россияда Wildberries'дан кейинги иккинчи йирик маркетплейс ҳисобланади.

Киритилди: 20:35 22.08.2026. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!