Трампнинг фикрича, миллиардер Жорж Сорос АҚШдаги норозиликларни қўллаб-қувватлаган.
"Жорж Сорос ва унинг “ажойиб” радикал-социалист ўғли қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилиши керак. Чунки улар бутун АҚШ бўйлаб зўравонликка асосланган норозилик намойишларини ва бошқа кўплаб ноқонуний ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Биз бу телбаларга Американи парчалашларига, уни “нафас олиш” ва эркин яшаш имкониятидан маҳрум қилишларига йўл", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
"Сорос ва унинг ақлдан озган гуруҳи мамлакатимизга улкан зарар етказди! Бу сафга унинг Ғарбий соҳилдаги телба дўстлари ҳам киради. Эҳтиёт бўлинг, биз сизни кузатмоқдамиз!", — дея қўшимча қилди.