Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп ЖЧ-2026да иштирок этадиган икки давлат фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади

Трамп ЖЧ-2026да иштирок этадиган икки давлат фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади

АҚШ президенти Дональд Трамп бир қатор давлатлар, жумладан, ЖЧ-2026да иштирок этадиган Кот-д'Ивуар ва Сенегал фуқароларининг мамлакатга киришини қисман тақиқловчи фармонни имзолади.

Бу ҳақда Оқ уй сайтида маълум қилинган.

Қарор АҚШдаги ноқонуний миграцияга қарши кураш доирасида қабул қилинган.

Фармонда таъкидланишича, ушбу ҳужжат "текшириш, тасдиқлаш ва маълумот алмашиш тартиб-қоидаларида аниқ, доимий ва жиддий камчиликлар мавжуд бўлган давлатлар фуқароларининг кириши бўйича чекловларни кенгайтиради ва кучайтиради ҳамда мамлакатни миллий ва жамоат хавфсизлигига бўлган таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган".

Киритилди: 18:37 17.12.2025. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!