Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Италия ва Испаниядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш билан таҳдид қилди

Трамп Италия ва Испаниядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш билан таҳдид қилди

Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.

Time хабар беришича, Трамп бу мамлакатлар Эрон билан можаро пайтида Вашингтонга етарлича ёрдам бермаганини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, “Италия бизга умуман ёрдам бермади, Испания эса жуда ёмон муносабатда бўлди”. Шу билан бирга, у Украина масаласида АҚШнинг аввалги ёрдамини ҳам эслатган.

Маълумотларга кўра, 2025 йил декабрь ҳолатига кўра, Италияда 12 662 нафар, Испанияда эса 3 814 нафар АҚШ ҳарбий хизматчиси жойлаштирилган.

Киритилди: 22:58 01.05.2026. Ўқилди: 172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!