Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Исроилнинг Ғарбий соҳилни аннекcия қилиш қарорига қарши чиқди

Трамп Исроилнинг Ғарбий соҳилни аннекcия қилиш қарорига қарши чиқди

"Бундай бўлмайди. Чунки мен Араб давлатларига сўз берганман. Ҳозир буни қилиш мумкин эмас. Биз Араб дунёсидан катта қўллаб-қувватлов олдик", — деди АҚШ президенти.

Оқ уй раҳбари мабодо Исроил бунга ҳаракат қиладиган бўлса, Қўшма Штатлардан олинадиган барча ёрдамни йўқотиши мумкинлигини эслатди.

Аввалроқ, Исроил парламенти (Кнессет) босиб олинган Фаластиннинг Ғарбий соҳил ҳудудига Исроил қонунларини татбиқ этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини дастлабки овоз беришда маъқуллаган эди, бу ҳаракат аннекcия билан тенг деб баҳоланмоқда.

Киритилди: 23:15 23.10.2025. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!