Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Исроилга Ғазодаги геноцидни давом эттириш учун рухсат берди(ми)?

Трамп Исроилга Ғазодаги геноцидни давом эттириш учун рухсат берди(ми)?

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция лойиҳаси бўйича овоз беришда вето ҳуқуқидан фойдаланишини кескин қоралади ва буни Исроил томонидан тинч фаластинликларга қарши содир этилган "геноцидни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш" деб атади.

ХАМАС ўз баёнотида фақат сулҳга эришишга қаратилган ҳужжатни блоклаш Исроилнинг "фашистик босқинчи ҳукумати" фойдасига "кўр-кўрона тарафкашлик" эканлигини таъкидлади. Ҳаракатга кўра, АҚШ шу тариқа Ғазода инсониятга қарши содир этилган жиноятларни қўллаб-қувватлашини очиқ тасдиқлаган.

"Ушбу вето халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ менсимаслик ва қон тўкилишини тўхтатишга қаратилган ҳар қандай саъй-ҳаракатларни тўлиқ рад этишни ифодалайди. Бундай хатти-ҳаракатлар Вашингтоннинг такаббур ва масъулияциз позициясини акс эттиради", - дейилади баёнотда.

ХАМАС вакилларига кўра, АҚШнинг ҳозирги позицияси Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху учун "яшил чироқ" деган маънони англатади, унга қарши Халқаро жиноий суд томонидан ордер берилган ва унга Ғазонинг тинч аҳолиси – аёллар, болалар ва қарияларга қарши "геноцид"ни давом эттириш учун карт-бланш беради.

ХАМАС, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 20 ойдан бери давом этаётган урушни тўхтата олмаганига, йўл блокадасини бузиб, инсонпарварлик ёрдами етказа олмаганига ишора қилди. "Буларнинг барчаси халқаро институтларнинг ҳаётийлигини ва Исроил ҳар куни жазосиз бузаётган халқаро ҳуқуқнинг самарадорлигини шубҳа остига қўяди", деб таъкидлади ҳаракат.

ХАМАС дунё ҳамжамиятини содир бўлаётган воқеаларга зудлик билан жавоб беришга, геноцидни тўхтатишга ва Исроил етакчиларидан Фаластин халқига қарши жиноятлар учун жавобгарликка тортилишини талаб қилишга чақирди.

Аввал хабар қилинганидек, АҚШ бир кун аввал БМТ Хавфсизлик кенгашида Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйган эди. Рад этиш сабаби, Вашингтонга кўра, ҳужжат матнида "ХАМАС қораланмагани" бўлган.

Киритилди: 11:13 05.06.2025. Ўқилди: 1276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!