АҚШ Конгрессининг Қуйи палатасига қонун лойиҳаси тақдим этилди. Унга кўра, агар Эрон ядровий қурол яратиш ишларини давом эттирса, президент Дональд Трамп Исроилга стратегик стелс-бомбардимончи B-2 ва GBU-57 туридаги бункербустер авиабомбаларни вақтинча фойдаланиш учун бериш ҳуқуқига эга бўлади.
❕ Бу таклиф Исроилга бошқарув ёки доимий мулк ҳуқуқини эмас, балки шартли ва чекланган доирада фойдаланиш имконини назарда тутади. Шунингдек, B-2 туркумидаги бомбардимонлар тарихда ҳали ҳеч қачон бошқа давлатларга берилмаган.
Қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган — у Конгресс тасдиғини кутмоқда. Агар тасдиқланса, бу АҚШнинг Исроилга нисбатан стратегик қўллаб-қувватлашини янги босқичга олиб чиқиши мумкин.
🇮🇷 B-2 бомбардимонлари АҚШ томонидан илгарироқ Эроннинг Фордо, Натанс ва Исфаҳондаги учта асосий ядровий объектига қилинган ҳужумларда қўлланилган.