Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп импорт қилинадиган товарлар божлари туфайли иқтисодий фавқулодда ҳолат эълон қилишга рухсат берди

Трамп импорт қилинадиган товарлар божлари туфайли иқтисодий фавқулодда ҳолат эълон қилишга рухсат берди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп инаугурациясидан сўнг мамлакатда импортга божлар жорий этиш учун иқтисодий фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин.

Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

"Сайланган президент Дональд Трамп иттифоқчилар ва душманлар импортига кўп сонли умумий тарифларни қонуний асослаш учун миллий иқтисодий фавқулодда ҳолат эълон қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда”, — деб хабар берди телеканал.

Трамп Қўшма Штатларда иқтисодий фавқулодда ҳолат эълон қилинган тақдирда давлат раҳбарига импортни шахсан назорат қилиш имконини берадиган Халқаро фавқулодда иқтисодий ваколатлар тўғрисидаги қонунни (IEEPA) қўллашга мойил.

Киритилди: 18:26 08.01.2025. Ўқилди: 350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!