АҚШ президенти Доналд Трамп Овал кабинетда Украина етакчиси Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилмоқда, деб ёзди Оқ уй аппарати раҳбари ўринбосари Ден Скавино.
Аввалроқ, Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Доналд Трамп бугун, 19-март куни телефон орқали мулоқот қилиши хабар қилинган. Улар Америка етакчисининг Россия президенти Владимир Путин билан музокараларини муҳокама қилиши айтилган.