Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган саммитда иштирок этиш фикридан қайтди

Трамп Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган саммитда иштирок этиш фикридан қайтди

АҚШ президенти Дональд Трамп шу йилнинг кузида бўлиб ўтадиган Тўрт томонлама хавфсизлик диалоги (QUAD) саммити учун Ҳиндистонга сафарини бекор қилди.

Бу ҳақда New York Times давлат раҳбарининг иш жадвали билан таниш манбаларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Трамп Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига саммитда қатнашиш нияти ҳақида маълум қилган, бироқ кейин “режаларини қайта кўриб чиққан”. Ушбу қарорнинг сабаблари кўрсатилмаган.

Газетанинг таъкидлашича, Моди ҳозирда Америка раҳбари томонидан "аутсайдер" рўйхатига киритилган.

Тўртлик Миллатлар гуруҳи (Quad group of nations, QUAD) Австралия, Ҳиндистон, АҚШ ва Япония ўртасида Ҳиндистон-Тинч океани минтақасидаги хавфсизлик масалалари бўйича стратегик мулоқотдир.

Киритилди: 11:45 31.08.2025. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!