Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп: "Ҳиндистон Россиядан нефть сотиб олишни деярли тўхтатди"

Трамп: "Ҳиндистон Россиядан нефть сотиб олишни деярли тўхтатди"

АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон "деярли" Россия нефтини сотиб олишни тўхтатганини айтди.

Бу ҳақда Америка етакчиси Оқ уйда журналистлар билан суҳбат чоғида айтиб ўтган.

Унинг айтишича, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан савдо музокаралари "аъло даражада" кетмоқда.

"Ҳинд компаниялари асосан Россиядан нефть сотиб олишни тўхтатди. Нарендра Моди менинг дўстим. У ерга боришимни хоҳлайди", — деди Трамп Ҳиндистонга ташриф буюришга ваъда бериб. Бу 2026 йилда содир бўладими, деган саволга у: "Эҳтимол, ҳа", деб жавоб берди.

6 август куни АҚШ Россиядан нефть ва нефть маҳсулотларини сотиб олгани муносабати билан Ҳиндистонга қўшимча 25 фоизлик бож жорий қилди. Август ойи охирида Ҳиндистон товарлари ва хизматлари учун божлар 50% гача оширилди. Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги бу ҳаракатларни адолатсиз деб атади.

Трамп 15 октябрь куни айтганидек, Моди унга Нью-Деҳли Россия нефтини сотиб олишни тўхтатишга тайёрлигини шахсан маълум қилган.

Киритилди: 10:00 07.11.2025. Ўқилди: 1217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!