АҚШ-Ҳиндистон савдо йўли Исроил орқали ўтади, деди АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан қўшма матбуот анжумани чоғида.
Трампнинг айтишича, «АҚШ иттифоқчиларини портлар, темир йўл линиялари ва денгиз ости кабеллари билан боғлаш» учун мўлжалланган йўналиш «Ҳиндистондан Исроил, Италия ва ундан кейин Қўшма Штатларгача» давом этади.
Трамп АҚШ, Исроил, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар «тарихдаги энг буюк савдо йўлларидан бири» устида иш олиб боришини қўшимча қилди.
Исроилнинг КАН жамоат телерадиокомпанияси маълумотларига кўра, ушбу йўналиш Ҳиндистон ва АҚШнинг Хитойнинг савдо йўлларига таъсирини минималлаштириш ва Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» ташаббусига қарши туришга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир.