Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Ҳегсетни "курашни давом эттиришга" ундади

Трамп Ҳегсетни "курашни давом эттиришга" ундади

"АҚШ президенти Доналд Трамп яқинда Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет билан телефон орқали суҳбатлашганда, вазирнинг Signal мессенжери чатида рафиқаси, укаси ва адвокатига Яман ҳусийларига қарши зарба бериш ҳақидаги маълумотни юборганини маъқулламаслигини билдирган", дея хабар қилмоқда NBC News телеканали манбаларига таяниб.

Манбаларнинг маълум қилишича, Трамп Ҳегсетнинг бу ишини "болаларча хатти-ҳаракат" деб атаган, аммо суҳбат якунида унга "курашни давом эттиришни" маслаҳат берган.

Қайд этилишича, Пентагон раҳбари президент уни “фаол жангчи” сифатида кўришини истайди, шу боис у оммавий чиқишларга, хусусан телевидениедаги кўрсатувларга кўпроқ эътибор қарата бошлаган.

Исмини ошкор этмаган америкалик амалдорларга кўра, Пентагондан ахборот сизиб чиқиши билан боғлиқ можаролар туфайли Ҳегсет "кутилмаган хатти-ҳаракатлар" қилмоқда, Трамп маъмуриятидаги айрим раcмийлар эса унинг фаолияти ҳамда лавозимига нисбатан "ишончсизлик" билдирмоқда.

Тhe New York Times маълумотига кўра, Пит Ҳегсет ўз рафиқаси, укаси ва адвокати иштирок этган Signal мессенжеридаги гуруҳ чатига Ямандаги ҳусийларнинг позицияларига берилган зарбалар ҳақидаги батафсил маълумотларни юборган. Нашрнинг таъкидлашича, бу маълумотлар The Atlantic бош муҳаррири Жеффри Голдберг тасодифан қўшилиб қолган бошқа чатда алмашилган маълумотлар билан деярли бир хил бўлган.

National public radio манбаларининг хабар беришича, aпрел ойи ўрталарида Трамп маъмурияти янги мудофаа вазирини излашни бошлаган. Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт эса бу маълумотни "сохта хабар" деб атаган.

Киритилди: 01:10 28.04.2025. Ўқилди: 757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!