Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Трамп ҳеч қачон "Twitter"га қайтмаслигини айтди

 Трамп ҳеч қачон "Twitter"га қайтмаслигини айтди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ҳеч қачон Twitter’га қайтмаслигини айтди.

“Таклиф учун миннатдорман, лекин мен ҳеч қачон Twitter’га қайтмайман”, — деди Трамп.

Собиқ президент ўзининг “Truth” ижтимоий тармоғида бўлишни афзал кўришини айтди. Шу билан бирга, Трамп бизнесмен Илон Маск ижтимоий тармоқ учун тўлашга тайёр бўлган нархини жуда юқори деб ҳисоблади.

“Фақат аҳмоқгина бундай пулга "Twitter"ни сотиб олади. Илон эса аҳмоқ эмас. Бундан ташқари, у ўз улушини ноқонуний сотиб олган бўлиши мумкин бўлса, қандай қилиб битим тузиш мумкин?” — деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Маск Трампнинг Twitter аккаунти блокланишини хато деб атади ва АҚШнинг собиқ президентига ижтимоий тармоққа кириш ҳуқуқини қайтаришга тайёрлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 22:16 15.05.2022. Ўқилди: 2660 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!