Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп ҳамон Эронни кутмоқда

Трамп ҳамон Эронни кутмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ўзининг ядровий дастури бўйича музокараларни қайта бошлашни хоҳлаётганини ва Вашингтон бунга тайёр эканини айтди.

Трамп бу ҳақда бош вазир, Баҳрайн валиаҳд шаҳзодаси Салмон бин Ҳамад бин Исо ал-Халифа билан учрашувда маълум қилган.

"Улар музокараларни хоҳлайдилар, музокараларни чиндан ҳам хоҳлашади. Биз шошилмаяпмиз, чунки биз келишувга эришиш мумкинлигини айтдик. Улар келишувга эришишлари керак эди, кейин биз уларни бир неча жойларда бомбардимон қилдик", - дея қайд этди Америка раҳбари.

Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Тэмми Брюс Fox News телеканалига берган интервьюсида айтганидек, Қўшма Штатлар Эрон ядро дастури бўйича музокараларни қайта бошлаш ташаббуси Теҳрондан чиқишини кутмоқда.

"Тўп уларнинг майдонида ва АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон музокараларни бошлашини кутмоқда, чунки бу унинг манфаатларига мос", — деди у.

Аввалроқ Axios АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Франция Эрон билан ядровий битим тузиш учун охирги муддат сифатида август ойининг охирини белгилашга келишиб олгани, акс ҳолда Теҳрон "қаттиқ санксияларга дучор бўлиши" ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 09:20 17.07.2025. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!