Трамп яна Федерал захира банкини фоиз ставкасини пасайтиришга чақирди.
"Бензин нархи ҳозиргина бир галлон учун 1,98 долларгача тушди - бу сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткич. Озиқ-овқат маҳсулотлари (шу жумладан тухум ҳам!) арзонлашди, электр энергияси нархи пасайди, ипотека ставкалари камаймоқда, аҳоли бандлиги юқори даражада - ва яна кўплаб ижобий янгиликлар бор, чунки божхона тўловларидан миллиардлаб долларлар келиб тушмоқда. Ҳаммаси мен айтганимдек бўляпти ва биз ҳозирча фақат ЎТИШ БОСҚИЧИДАМИЗ - ҳамма нарса энди бошланмоқда!!! Истеъмолчилар нархларнинг пасайишини йиллар давомида кутишган эди. ИНФЛЯЦИЯ ЙЎҚ, ФЕДЕРАЛ ЗАХИРА БАНКИ ФОИЗ СТАВКАСИНИ ПАСАЙТИРИШИ ШАРТ!!!"
АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида шундай деб ёзди.