Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп ҲАМАС террорчиларига «дўзах» ва «АҚШ тарихидаги энг ёмон зарба» билан таҳдид қилди

Трамп ҲАМАС террорчиларига «дўзах» ва «АҚШ тарихидаги энг ёмон зарба» билан таҳдид қилди

Келгуси ой ўз лавозимига киришадиган АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ҲАМАС террор гуруҳи ҳақида кескин баёнот берди.

Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида 20 январь куни инаугурациясига қадар террорчилар барча гаровга олинганларни озод қилишлари кераклигини айтди. Акс ҳолда, улар «Яқин Шарқдаги дўзах» ва «АҚШ тарихидаги энг оғир зарба»га дуч келишларини айтди.

«Ҳозир гаровга олинганларни озод қилинг», деб ёзган Трамп акс ҳолда Қўшма Штатлар жангарилар позицияларига мисли кўрилмаган куч билан жавоб қайтаришини қўшимча қилди.


2023 йил 7-октабрда Хамаснинг Исроилга ҳужумидан бери 100 га яқин одам асирликда қолмоқда. Улар орасида Исроил фуқаролари, шунингдек, АҚШ, Германия ва бошқа мамлакатлар фуқаролигига эга бўлган шахслар ҳам бор. Жо Байден маъмуриятининг ХАМАС билан сулҳ ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб боришга уринишлари ҳозирча муваффақиятсизликка учради.

Киритилди: 01:02 04.12.2024. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!