Миллиардернинг сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатлари таназзулга юз тутиш арафасида.
Маск Американинг аста-секин молиявий ночор бўлиб бораётганига шубҳа қилмайди. Бу ҳақда у 3 декабрь куни ўзининг Х саҳифасида ёзди..
«Америка виртуал банкротликка яқинлашмоқда», деб ёзган Маск.
Мутахассисларнинг қайд этишича, Доналд Трамп ва унинг жамоаси амалга ошираётган барча ҳаракатлар глобал бозорларда ҳаяжон ва беқарорликни келтириб чиқармоқда.