"Пахтакор" клуби раиси жамоа ичидаги фитна, клуб қачон фойда келтириши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
- Нега кетма кет икки йил давомида "Пахтакор"да "саботаж" (финта) бўлмоқда?
- Кўп футболчиларимиз чемпионликдан тўйишган. Улар фақат кейинги йилга шартнома олишни хоҳлашади. Биз эса шартномани узайтиришни истамадик, шу боис улар ўйинни ташлаб юборишди. Аҳамият берган бўлсанги,з ўтган йил ёши катталарни трибунага ўтказиб қўйдим ва Диёр Холматовни сардор қилдим. Бу йил ҳам Шацкихга бироз дам бердик ва ўзларига қўйиб бердик. Аммо улар ҳам эплай олишмади. "Пахтакор"да ўйнаш нафақат ойлик олиш, балки шараф ҳисобланади. Фақат молиявий томонларини ўйламаслик керак.
- Сиз тадбиркорсиз, нима деб ўйлайсиз "Пахтакор" неча йилда фойда келтиради?
- Менимча, дунёда фақат 10-15 та клуб фойда келтирса керак. "Пахтакор"га фойда келтириши учун эмас, ёшликдан шу клубга мухлис бўлганимиз учун ёрдам беряпмиз. Кимдир қилиши керак-ку барибир. Ўзбекистонда футболдан даромад келишига мен ишонмайман.