Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "Гренландия АҚШга керак, биз у ерни албатта олишимиз шарт"

Трамп: "Гренландия АҚШга керак, биз у ерни албатта олишимиз шарт"

Гренландия Қўшма Штатлар учун халқаро хавфсизликни таъминлаш учун зарур, Вашингтон уни олиши керак.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

"Бизга Гренландия халқаро хавфсизлик учун керак. Бизга керак. Биз уни олишимиз керак. Ва бу бизга мудофаа ва ҳатто ҳужум позицияси нуқтаи назаридан керак бўлган орол, айниқса ҳозирги дунё шароитида. Ва бизда бўлиши керак. Мен буни айтишни ёқтирмайман, лекин биз уни олишимиз керак", - деди давлат раҳбари.

Қайд этиш керакки, Гренландия автоном ҳудуд сифатида Дания таркибига киради. 1951 йилда Вашингтон ва Копенгаген ўзларининг НАТО иттифоқидаги мажбуриятларига қўшимча равишда Гренландия мудофаа шартномасини имзоладилар. Унга кўра, Қўшма Штатлар оролни агрессиядан ҳимоя қилиш мажбуриятини олди. Бу ерда ракета ҳужумидан огоҳлантириш тизими ва Арктика зонасини бошқариш вазифаларини бажарадиган Американинг Питуффик космик базаси жойлашган.

Трамп аввалроқ бир неча бор Гренландия АҚШга қўшилиши кераклигини айтган эди. У Дания оролдан воз кечмаса, унга юқори савдо божлари қўйиш билан таҳдид қилди. Ҳатто биринчи президентлик даврида Трамп Гренландияни сотиб олишни таклиф қилган. Дания ва Гренландия ҳукумати бу фикрни рад этганди.

Киритилди: 23:38 26.03.2025. Ўқилди: 1223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!