Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Гарвардга қарши: "Нафрат ва нодонликка ўргатмоқда"

Трамп Гарвардга қарши: "Нафрат ва нодонликка ўргатмоқда"

АҚШ президенти Доналд Трамп Гарвард университетини қаттиқ танқид қилиб, уни федерал молиялаштиришга муносиб бўлмаган "йўлдан адашган" олий ўқув юрти деб атади.

Tramp ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Гарвард гўёки радикал сўл қанотчилар ва "фақат талабалар ҳамда келажак етакчиларини муваффақиятсизликка йўналтира оладиган" бошқа шахсларни ишга олаётганини ёзди. Шу боис, Гарвард университети "энди ҳатто муносиб таълим маскани сифатида ҳам қаралмаслиги ва дунёнинг энг нуфузли университетлари ҳамда коллежлари рўйхатига киритилмаслиги керак."

"Гарвард - бу мазах, у нафрат ва нодонликка ўргатмоқда ва бундан буён федерал молиялаштиришдан маҳрум этилиши лозим," - деб таъкидлади Трамп.

Киритилди: 21:35 16.04.2025. Ўқилди: 902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!