АҚШ президенти Дональд Трамп Филаделфиядаги самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Бу ҳақда у Thuth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
"Пенсильвания штати Филаделфия шаҳрида самолёт ҳалокатга учраганини кўриш жуда ачинарли. Кўпроқ бегуноҳ инсонлоар ҳалок бўлди", - дейилади постда.
Трамп шунингдек, барча махсус хизматлар ходимларига воқеа жойида қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирди.