Доналд Трамп Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан гаплашиб, Ғазо секторидаги можарога барҳам беришга ёрдам бериш истагини билдирди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп 2017 йилдан бери илк бор Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқот қилди. Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олгани ва Америка элчихонасини у ерга кўчиргач, етакчилар ўртасидаги алоқалар узилган.
Фаластин расмийлари суҳбат ижобий ўтганини қайд этди. Трамп Ғазо секторидаги урушни тугатишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
❕ Аббос Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади ва минтақада тинчликка эришиш учун АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади.