Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Европага Хитой ва Ҳиндистонга нисбатан божларни жорий этишни таклиф қилди

Трамп Европага Хитой ва Ҳиндистонга нисбатан божларни жорий этишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқини Ҳиндистон ва Хитой товарларига 100 фоизлик божлар жорий этишга чақирди. Унга кўра, бу мамлакатларни Россия билан савдо алоқаларини тўхтатишга мажбур қилади.

Бу ҳақда Reuters агентлиги манбаларига таяниб хабар берди.

Айни пайтда Вашингтонда Европа Иттифоқи делегацияси Россияга қарши санкциялар масаласини муҳокама қилмоқда. Шу кунгача ЕИ кўпроқ тўғридан-тўғри санкцияларни қўллаб келган, божхона тарифлари эса мақсадли чора сифатида ишлатилмаган.

Аввалроқ АҚШ Ҳиндистон маҳсулотларига 25 фоизлик бож жорий этган эди. Бунга жавобан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Хитой билан яқин ҳамкорликка ўтишини намоён қилган эди.

Киритилди: 14:38 10.09.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!