Бугун 1 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Европадан норози

Трамп Европадан норози

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатиш бўйича фаол дипломатик ҳаракатлардан вақтинча воз кечиши мумкин. Бу ҳақда Axios нашри Оқ уйдаги манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Манбаларга кўра, Трамп “жиддий равишда шунчаки кузатувчи бўлиб қолиш”ни ўйлаяпти. Балки, фақат “бир томон ёки ҳар иккала томон ҳам кўпроқ ийилувчанлик намоён қилгандан кейингина” музокараларга қайтиши мумкин.

«Биз шунчаки ўтирамиз ва кузатамиз. Уларга яна бироз урушишга имконият бериш керак — натижа қандай бўлишини кўрамиз», — деди юқори лавозимли манба.


Axios маълум қилишича, Оқ уйда Трамп ва Путин ўртасида Аляскада ўтказилган учрашувдан кейин ҳеч қандай илгарилаш кузатилмаётганидан ранжиш бор. Вашингтонда бунга Европа айбдор деб ҳисоблашмоқда, чунки Украина тинчлик учун муроса қилишга тайёр эмас.

🇺🇦 Украина президенти Владимир Зеленский эса, Трамп музокараларга қизиқишини йўқотмаганини таъкидлаган.

🕊 Аввалроқ Трамп Россия ва Украина раҳбарлари ўртасидаги учрашув ташаббусини уларнинг ўзига қолдиришни ва АҚШ вақтинча аралашмаслигини айтганди.

🇫🇷 Франция президенти Эммануэль Макрон эса, агар яқин ҳафтада олдинга ҳаракат бўлмаса, Трамп Россиянинг позициясига жавобсиз қололмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 14:19 31.08.2025. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!