Бугун 4 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп Европа Украина учун сарфланган маблағларни АҚШга қайтариши кераклигини айтди

Трамп Европа Украина учун сарфланган маблағларни АҚШга қайтариши кераклигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Европа мамлакатларидан Жо Байден маъмурияти Украинага ҳарбий ёрдам учун сарфлаган маблағларни қайтаришни талаб қилишини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Байден маъмурияти Киевга АҚШ Эронда ишлатганидан анча кўп миқдорда ўқ-дори ва қурол-яроғ бепул тақдим этган. Трамп, шунингдек, Украина ва НАТОга юзлаб миллиард доллар маблағ текинга берилганини таъкидлади.

"Европа, агар ундан бу ҳақда сўралганида, буларнинг барчаси учун ўзи тўлаши мумкин эди. Аммо биз бу пулларни, бироз кеч бўлса ҳам, барибир талаб қиламиз!" — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.

Киритилди: 23:51 03.09.2026. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!