АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядро дастури бўйича Теҳрон билан музокараларнинг навбатдаги раундини зудлик билан ўтказиш зарур деб ҳисобламаслигини таъкидлади.
Бу ҳақда Трамп Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий базасида журналистларга маълум қилган.
"Эрон расмийлари музокаралар олиб боришни хоҳлайди. Мен музокаралар олиб боришга шошилмаяпман, чунки биз уларнинг ядровий объектини вайрон қилдик", - деди Трамп.