Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Эроннинг баллистик ракеталарини сақлаб қолиши мумкинлигини айтди

Трамп Эроннинг баллистик ракеталарини сақлаб қолиши мумкинлигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп келажакдаги Вашингтон–Теҳрон келишуви доирасида Эронга баллистик ракеталарининг бир қисмини сақлаб қолишга рухсат берилиши мумкинлигини маълум қилди.

Трампнинг таъкидлашича, агар минтақадаги бошқа давлатлар ҳам шундай қуролларга эга бўлса, Эроннинг баллистик ракеталарга эгалиги автоматик равишда қоидабузарлик сифатида баҳоланмаслиги керак.

Францияда журналистлар билан мулоқотда у Саудия Арабистони, Қатар ва Яқин Шарқнинг бошқа давлатларида ҳам шундай ракеталар мавжуд эканини эслаб, Эрон учун тўлиқ тақиқни адолатсиз деб ҳисоблашини билдирди. Шу билан бирга, Трамп баллистик ракеталар ва ядровий қуроллар мутлақо турли тоифадаги қуроллар эканини алоҳида қайд этди.

Баёнот АҚШ ва Эрон ўртасидаги бўлажак келишув учун асос бўладиган меморандум матни эълон қилинганидан кейин янгради. Ҳужжатда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, Ҳурмуз бўғозини очиш, айрим санкцияларни бекор қилиш ҳамда Эрон ядровий дастури бўйича музокараларни давом эттириш назарда тутилган.

Шунингдек, Трамп АҚШ ҳарбийлари Форс кўрфазида яна маълум муддат қолишини айтди. Унинг сўзларига кўра, келишувни имзолаш маросими яқин 48 соат ичида ўтказилиши мумкин.

Киритилди: 21:48 18.06.2026. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!