АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Доналд Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг Эронга қарши санкцияларни кучайтириш ниятида. Бу ҳақда The Wall Street Journal унинг жамоасининг режаларидан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.
Асосий мақсад - Эрон расмийларига «максимал босим» ўтказиш ва мамлакатнинг нефть сотишдан келадиган даромадини минималлаштириш.
Энергетика бўйича эксперт Роберт МакНаллйнинг қайд этишича, Қўшма Штатлар Эрон нефти ташиладиган Хитой портларига нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин.
Нашр сўров қилган Эрон расмийларининг фикрлари иккига бўлинган. Бир манбанинг айтишича, янги санкциялар Эрон нефть саноати учун ҳалокатли бўлиши мумкин.
Яна бир расмий Теҳрон бошқа давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали етказилган зарарни қоплашга қодирлигига ишонч билдирди.