АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эронликларни норозилик акцияларини давом эттиришга чақириб, намойишчиларга нисбатан зўравонлик тўхтамагунча Эрон расмийлари билан барча учрашувларни бекор қилганини билдирди.
«Эронлик ватанпарварлар, норозиликларни давом эттиринг, ҳокимият институтларини эгалланг. Қотиллар ва зўравонларнинг исмларини ёзиб олинг — улар бунга жавоб беради», — деб ёзди Трамп.
Шунингдек, у «ёрдам аллақачон йўлда» эканини таъкидлади, аммо бу ҳақда батафсил маълумот бермади.