Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп Эронга қарши "энг ҳалокатли" иқтисодий операцияни эълон қилди

Трамп Эронга қарши "энг ҳалокатли" иқтисодий операцияни эълон қилди

АҚШ маъмурияти Эронга қарши мисли кўрилмаган "иқтисодий уруш ва изоляция"ни бошламоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.

"Ҳеч ким Эрон Ислом Республикасига мендан кўра кўпроқ келишувга эришиш имкониятини бермаган. Афсуски, улар учун бундан фойдалана олмадилар. Шунинг учун бугун мен бирон бир мамлакатга қарши амалга оширилган энг ҳалокатли иқтисодий операцияни эълон қиляпман! Бу мисли кўрилмаган миқёсдаги иқтисодий уруш ва изоляция бўлади", деб ёзган Оқ уй раҳбари.

Трампнинг бу баёноти Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан иқтисодий босими кучайиб бораётган бир пайтда юз берди. Аввалроқ, АҚШ молия вазири Скотт Бессент ҳам, унинг сўзларига кўра, Эроннинг мисли кўрилмаган иқтисодий изоляцияси бўладиган чоралар тайёрланаётганини эълон қилган эди.

Киритилди: 10:40 20.08.2026. Ўқилди: 1302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар