Эрон «мамлакатдан ҳеч нарса қолмасидан олдин» АҚШ билан келишув тузиши керак, деди АҚШ президенти Дональд Трамп.
«Эрондаги энг йирик кўприк қулаб тушди ва у энди ҳеч қачон ишлатилмайди — олдинда ҳали кўп нарсалар бор! Эрон учун жуда кеч бўлмасдан ва ҳали буюк давлатга айланиши мумкин бўлган мамлакатдан озгина бўлса-да нимадир қолган вақтда келишув тузиш фурсати етди!» — деди Трамп.
Бугун АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужуми натижасида Эрондаги «B1» автомобиль кўприги қисман вайрон қилинди. Ушбу иншоот Теҳронни мамлакатнинг ғарбий ҳудудлари билан боғлайдиган асосий инфратузилма объекти ҳисобланади. Узунлиги қарийб 500 метр бўлган «B1» кўприги шу йилнинг бошида очилган эди. Эрон расмийлари уни Ғарбий Осиёдаги энг баланд кўприклардан бири деб аташган.