Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: "Эронда янги раҳбарият гуруҳи пайдо бўлди, бу аслида режим ўзгариши демакдир"

Трамп: "Эронда янги раҳбарият гуруҳи пайдо бўлди, бу аслида режим ўзгариши демакдир"

Қўшма Штатлар Эронга қарши операциясида улкан муваффақиятларга эришмоқда.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда журналистларга шундай деди.

"Биз, улар айтганидек, уруш ҳолатидамиз. Улар буни уруш деб аташади, мен буни ҳарбий операция деб атайман, жуда муваффақиятли. Биз амалда режимни ўзгартирдик - бу режим ўзгариши, чунки энди раҳбарлар биз бошлаганлардан бутунлай фарқ қилади", деб таъкидлади у.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, Вашингтон энди уларнинг қандай ишлашини кўриши керак.

Трамп шунингдек, АҚШ Эрон билан вице-президент Жэй Де Вэнс, Давлат котиби Марко Рубио ва махсус элчи Стив Уиткофф иштирокида музокаралар олиб бораётганини даъво қилмоқда. Унинг таъкидлашича, Теҳрон келишувга эришишдан жуда манфаатдор.

"Уларнинг барча раҳбарлари ғойиб бўлишди. Ҳеч ким ким билан гаплашишни билмайди, лекин биз аслида тўғри одамлар билан гаплашяпмиз ва улар келишувни жуда хоҳлашади - улар буни қанчалик хоҳлашларини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Нима бўлишини кўрамиз", деди Вашингтон маъмурияти раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Эрон томони уларга жуда катта миқдордаги совға берган ва бугун етиб келган: "Бу нефть ва газ билан боғлиқ".

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!