Эрон Олий Раҳбари Можтаба Хоменейнинг ҳарбий маслаҳатчиси, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) собиқ қўмондони ва Мақсадга мувофиқлик кенгаши аъзоси Моҳсен Ризоий мамлакатдаги урушни тугатиш учун учта шартни айтиб ўтди.
Ризоий бу хабарни IRINN (Эрон Миллий радио ва телевидение тармоғи)га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ризоий уруш барча зарарлар қопланмагунча, барча иқтисодий санкциялар бекор қилинмагунча ва АҚШ Эроннинг ички ишларига аралашмаслиги кафолатланмагунча давом этишини айтди.
"Бу бизнинг халқимиз, етакчимиз ва қуролли кучларимизнинг қарори", деди ҳарбий маслаҳатчи ва АҚШ "47 йил давомида Эрон иқтисодиётини пучга чиқарганини" ва унинг ривожланишига тўсқинлик қилганини қўшимча қилди.
Унинг сўзларига кўра, Эроннинг душманлари мамлакатни беш қисмга бўлишни хоҳлашади.
"АҚШ Венесуэла сингари Бушеҳр, Хузистон ва Илам (Эрон вилоятлари)ни нефть захиралари билан эгаллаб олмоқчи", деб фикр билдирди Ризоий.