АҚШ президенти Дональд Трамп ўз жамоасига имкон қадар тезроқ Эрон расмийлари билан учрашув ташкил этишга ҳаракат қилишни буюрди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
"Президент Дональд Трамп ўз жамоасига имкон қадар тезроқ Эрон расмийлари билан учрашишга ҳаракат қилишни буюрди", — дейилади нашр.
Fox News аввалроқ Трамп Миллий хавфсизлик кенгашига Оқ уйдаги вазият хонасида йиғилиш ва йиғилишга тайёр туришни буюргани ҳақида хабар берган эди.