Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Эрон нефтини сотиб олувчи давлатларга санкциялар билан таҳдид қилди

Трамп Эрон нефтини сотиб олувчи давлатларга санкциялар билан таҳдид қилди

АҚШ Президенти Доналд Трамп барча мамлакат ва компанияларни Эрон нефти ҳамда нефт-кимё маҳсулотларини харид қилишни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Унинг таъкидлашича, бу талабга амал қилмаган ҳар қандай давлат ёки шахс “иккиламчи санкциялар”га дуч келади.

Трамп, шунингдек, бундай ҳаракатни амалга оширганларга АҚШ билан “ҳар қандай шаклда ёки кўринишда” бизнес юритиш тақиқланишини таъкидлади.

Бу баёнот АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий музокараларнинг навбатдаги босқичи мавҳум муддатга кечиктирилгани фонида янгради. Эрон расмийсининг Reuters'га билдиришича, музокараларнинг янги санаси Қўшма Штатларнинг ёндашувига боғлиқ бўлади. У АҚШ томонидан санкциялар қўлланиши дипломатик ечимга етишишга халал бераётганини таъкидлаган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон ҳали ҳам ядровий дастур бўйича қарама-қаршиликларни музокаралар орқали ҳал қилиш тарафдори эканини маълум қилган.

Киритилди: 14:34 02.05.2025. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!