АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон Исроилнинг яшаш ҳуқуқини тан олиши кераклигини айтди.
Трамп бу ҳақда Исроил парламентида айтиб ўтди.
"Эрон Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олиши керак. Бир кун келиб, бу содир бўлади", - деди Трамп.
Унинг айтишича, бу Теҳрон учун энг яхши қарор бўлади.
"Эронликлар яхши одамлар, ақлли, меҳнаткаш. Улар ҳозир ўз мамлакатлари билан нима бўлаётганини кўришни хоҳламайдилар", - деди Трамп.
АҚШ президенти, шунингдек, Вашингтон Эрон "тайёр" бўлганда, бу масалада уни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.