Дональд Трампнинг маълум қилишича, Эрон билан АҚШ ўртасидаги тинчлик келишуви деярли тайёр ҳолатга келтирилган ва фақат уни имзолаш қолган.
Трампнинг айтишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги келишув устида иш бир неча ойдан буён давом этмоқда, бироқ Эрон томони жараённи кечиктирмоқда.
“Улар шунчаки ҳужжатларни имзолашни бошлашлари керак. Ҳаммаси тайёр”, — деди АҚШ президенти.
Шу билан бирга, Трампнинг таъкидлашича, музокаралар жараёнида Покистон воситачи сифатида иштирок этмоқда ва томонлар ўртасида яқинлашувга кўмаклашмоқда.
Ҳозирча Эрон томони ушбу баёнот юзасидан расмий муносабат билдирмаган.