ФИФА бош котиби Маттиас Графстрём минтақадаги кескин ҳарбий вазият фонида ЖЧ-2026 хавфсизлигига оид саволга жавоб берди.
"Мен ҳам бугун эрталаб сиз каби Эрон ҳақидаги янгиликларни ўқидим. Бугун бизда учрашув бўлиб ўтди ва ҳозирча батафсил изоҳ беришга эрта, бироқ биз дунёдаги барча воқеалар ривожини кузатиб борамиз. Вашингтонда барча жамоалар иштирокида финал босқичи учун қуръа ташланди ва энди асосий вазифамиз — барча жамоалар иштирокида жаҳон чемпионатини хавфсиз ўтказишни таъминлашдир. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам мезбонлик қилувчи уч давлат ҳукуматлари билан доимий алоқада бўлишда давом этамиз", — дея Графстрёмнинг сўзларини келтиради ESPN.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика стадионларида бўлиб ўтади.