Бугун 31 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Трамп доктринаси": Иронга зарба, урушсиз стратегия

"Трамп доктринаси": Иронга зарба, урушсиз стратегия

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Иронга қарши АҚШ ҳаво ҳужумларидан сўнг «Трамп доктринаси» деб номланган янги ташқи сиёсат йўналишини эълон қилди. Бу ҳақда у Breitbart нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

🗣 Вэнс таърифлаганча, доктрина қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Бошқа давлатларда тузумларни алмаштириш эмас;

  • Аввало дипломатик уринишлар;

  • Агар дипломатия самара бермаса, аниқ ва кучли ҳарбий кучдан фойдаланиш;

  • Урушларга чўзилмасдан, мақсадга эришгач, чегараланган операция орқали чиқиб кетиш.

«Менимча, Трамп доктринаси АҚШ ташқи сиёсатининг асосий тамойилига айланади, наfaqat республикачилар, балки мамлакат учун ҳам. Бу ёндашувда аввал ўз манфаатларимизни аниқлаймиз, дипломатик ҳаракат қиламиз ва дипломатия муваффақиятсиз бўлса, ҳал қилувчи ҳарбий куч ишга тушади», — деди Вэнс.

🇮🇷 Ирон масаласига тўхталар экан, у шундай дейди:

«Биз тузумни ўзгартириш ниятида эмасмиз. Биз Иронни Висконсинга айлантиришни истамаймиз. Биз шунчаки уларнинг ядровий дастурини йўқ қилдик ва шундан кейин чиқиб кетамиз».

Киритилди: 12:50 25.06.2025. Ўқилди: 869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!