Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп: "Бутун Хитой бўйлаб заводлар ёпиляпти, чунки биз уларнинг молларини хоҳламаймиз"

Трамп: "Бутун Хитой бўйлаб заводлар ёпиляпти, чунки биз уларнинг молларини хоҳламаймиз"

АҚШ ва Хитой музокаралар олиб бормоқда ва охир-оқибат савдо келишувига эришиши мумкин.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз вазирлар маҳкамасининг сўнгги йиғилишида Оқ уйда чиқиш қилар экан, бунга ишонч билдирди.

"Аммо, умид қиламанки, қачондир Хитой билан келишувга эришамиз. Биз Хитой билан бу масала бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз", - деди давлат раҳбари.

У Хитойдан келаётган маҳсулотларга юқори божхона тўловларини жорий қилишни истамаслигини таъкидлади.

"Менга раис Си ёқади, мен улар билан бундай бўлишини истамасдим. Кемалар юз ўгиришмоқда, чунки улар товарлардан бош тортмоқда, улар божлар туфайли сотиб олмоқчи эмас. Бутун Хитой бўйлаб заводлар ёпиляпти, чунки биз уларнинг молларини хоҳламаймиз", - дея қўшимча қилди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Хитой ТИВ расмий вакили Гуо Цзякунь Хитой ва АҚШ Хитой маҳсулотларига Америка томони томонидан жорий қилинган божлар бўйича музокаралар олиб бормаётганини маълум қилган эди.

Киритилди: 23:07 30.04.2025. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!