Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп бугун яна бир янги фармонни имзоламоқчи

Трамп бугун яна бир янги фармонни имзоламоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп бугун Таълим вазирлигини тугатиш жараёнига старт берадиган фармонни имзолаши кутилмоқда, дея хабар бермоқда ОАВ.

Бу республикачи президентнинг сайловолди ваъдаларидан бири эди. Маълумотларга кўра, вазирлик мактаблар устидан назоратни штатлар ва маҳаллий жамоатчилик органларига ўтказади.

АҚШ таълим вазирлигини тўлиқ ёпиш учун Конгресс розилиги зарур бўлади, бироқ вазир Линда Макмэн аллақачон вазирлик ходимлари сонини икки бараварга қисқартирган. Оқ уй бу ислоҳот таълим сифатини яхшилашига ишонч билдирмоқда.

Киритилди: 11:45 20.03.2025. Ўқилди: 938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!