АҚШнинг Шарқий соҳил ҳудудида соат тунги 12 ни кўрсатди, 9 апрел бошланди ва шу билан президент Доналд Трамп томонидан эълон қилинган деярли барча давлатлардан импортга қўйилган бож тўловлари расман кучга кирди.
Осиёдаги очилган қарийб барча фонд биржалари индекслари пасайишда давом этмоқда. Хусусан, Токио биржаси Никкеи 225 очилишдан сўнг 2,6 фоизга, Тайван биржаси Таиех эса 4 фоизга тушди. Фақатгина Шанхайдаги ССЕ Cомпосите индекси ҳозирча пасаймаяпти, бироқ мутахассислар ушбу биржада ҳам тушиш кузатилишини тахмин қилишяпти.
Шу билан бирга, глобал инқироз ва унга мос равишда талабнинг камайиши кутилаётгани туфайли нефт нархлари сўнгги тўрт йил ичидаги энг қуйи даражага етди, Брент маркали нефт нархи бир баррел учун 60 доллар атрофида турибди.