Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия МДҲнинг ҳаво мудофаасини кучайтиришни эълон қилди

Россия МДҲнинг ҳаво мудофаасини кучайтиришни эълон қилди

МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмита раисининг ўринбосари, Қурол-яроғ бошқармаси бошлиғи - Ҳаво-космик кучлар Бош қўмондонининг қурол-яроғ бўйича ўринбосари генерал-полковник Юрий Грехов ҳаво ҳужумидан мудофаанинг ягона тизимини такомиллаштириш давом эттирилишини маълум қилди. Унинг сўзлари Россия Мудофаа вазирлиги томонидан келтирилган.

Хабарда айтилишича, МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг Олмаотада бўлиб ўтган 60-йиғилишида мамлакатлар мудофаа вазирликлари вакиллари ҳаво ҳужумидан мудофаанинг ягона тизимини такомиллаштириш, шунингдек, мамлакатларнинг икки томонлама ва кўп томонлама ҳарбий ҳамкорлигини мустаҳкамлашга оид 13 та масалани муҳокама қилишган.

"Йиғилишни якунлар экан, генерал-полковник Юрий Грехов МДҲга аъзо давлатларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими такомиллаштирилиши давом этишини таъкидлади," - дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.

Греховнинг таъкидлашича, юбилей йиғилиши ўтказиладиган жой тасодифан танланмаган - айнан Олмаотада 30 йил олдин, 1995 йил 10 февралда давлат раҳбарлари томонидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратиш тўғрисидаги Битим имзоланган.

Киритилди: 23:02 25.04.2025. Ўқилди: 979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!