Истанбулда магнитудаси 3,5 ва 4,3 бўлган иккита зилзила рўй берди, уларнинг маркази Буюкчекмече ҳудудида жойлашган.
Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги (АФАД) маълум қилди.
Биринчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 20:21 да, иккинчиси эса 20:33 да содир бўлди. Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланган ёки вайрон бўлган иншоотлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
24 апрель куни Истанбул яқинидаги Мармара денгизида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Ўшанда ҳокимият вакиллари 151 киши жароҳат олгани ва юзлаб афтершоклар кузатилгани ҳақида хабар берган эди.