АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Американинг БМТ, ЮНЕСКО ва ЖССТга ажратадиган маблағларини тўхтатишни таклиф қилмоқда.
Бу ҳақда Оқ уй томонидан 2 май куни эълон қилинган АҚШнинг 2026-молия йили учун федерал бюджети лойиҳасида айтилган.
Ҳужжатда айтилишича, Трамп маъмурияти "БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга ихтиёрий бадаллар"ни тўхтатиб, харажатларни 1,7 миллиард долларга қисқартиришни таклиф қилмоқда. Хусусан, бу БМТ, ЮНЕСКО ва ЖССТ бюджетларига ажратиладиган бадалларга тегишли.
Бюджет лойиҳасида таъкидланишича, АҚШ президенти ўз хоҳишига кўра ушбу ташкилотларга бадаллар тўлаш ҳақида буйруқ бериши мумкин. Ушбу мақсадлар учун “стратегик инвестициялар”ни амалга ошириш учун ташкил этилиши таклиф этилаётган 2,9 миллиард долларлик махсус жамғармадан маблағ ажратиш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, ҳужжатда “зиён келтирувчи тинчликпарвар миссиялар”ни, шу жумладан, БМТ орқали молиялаштиришдан бош тортиш орқали харажатларни 1,6 миллиард долларга қисқартириш таклиф этилади.