"Киев ушбу икки давлат раҳбари учрашиб, ёпиқ эшиклар ортида “глобал келишув”га эришишидан хавотирда. Шу билан бирга, АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Владимир Путин билан учрашувини “Украинада тинчликка эришишга олиб келувчи ягона йўл” деб ҳисобламоқда. Путин учун бундай учрашувлар “совуқ уруш” давридаги ҳолатни эслатади, ўшанда Москва ва Вашингтон учинчи томонларнинг иштирокисиз дунёни тақсимлар эди", дейилади мақолада.
The Telegraph'нинг ёзишича, Россия президенти айнан шундай сценарийга умид қилмоқда. Киевда эса Трамп Украина ортидан тузиладиган ҳақоратли “келишув” ҳолатига дуч келишдан ҳавотирда.