The Atlantic нашри манбаларига таянган ҳолда ёзишича, Оқ уй эртага муддати тугайдиган, Афғонистон ва Покистондаги болалар учун мўлжалланган 500 тоннага яқин юқори калорияли печеньени ёқиб юборишга буйруқ берган.
Бу ҳолат USAID (АҚШнинг халқаро ёрдам агентлиги) фаолияти тўхтагани билан боғлиқ. 800 минг долларлик бу печенье 1,5 миллион болани бир ҳафта давомида озиқлантиришга етар эди. Бу турдаги озиқ-овқат одатда табиий офатлар ёки ҳарбий ҳаракатлар туфайли уй-жойидан айрилган одамларга тарқатилади.
Расмийлар уни юборишни сўрашган, аммо печенье Дубайдаги омборда қолиб кетган.