Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Трамп Байден ўғлининг афв этилишини "адолатни суиистеъмол қилишнинг ёрқин намунаси" деб атади

Трамп Байден ўғлининг афв этилишини "адолатни суиистеъмол қилишнинг ёрқин намунаси" деб атади

Жо Байденнинг ўғли Хантерни афв этиш ҳақидаги қарори адолатни суиистеъмол қилиш ва бузишнинг ёрқин намунасидир.

Бу ҳақда АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

"Жо Хантерга берилган афв бир неча йилдан бери қамоқда ўтирган 6 январдаги "гаровга олинганлар"ни ҳам ўз ичига оладими? Бу адолатни суиистеъмол қилиш ва бузишдир!" - деб ёзди Трамп.

6 январь куни "гаровга олинганлар" деганда у 2021 йил 6 январдаги Капитолий штурми иштирокчиларини назарда тутади.

Сайланган президент ва унинг тарафдорларининг таъкидлашича, уларнинг баъзилари сиёсий маҳбуслар сифатида адолатсиз суд таъқибига учраган.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!