Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Байден томонидан Камала Ҳаррис учун тайинланган махсус ҳимояни бекор қилди — CNN

 Трамп Байден томонидан Камала Ҳаррис учун тайинланган махсус ҳимояни бекор қилди — CNN

Федерал қонунга кўра, собиқ вице-президентларга лавозимини тарк этганидан сўнг олти ой давомида Махфий хизмат томонидан ҳимоя тақдим этилади. Камала Ҳаррис учун бу муддат 2025 йил 21 июлда тугаши керак эди, дея ёзмоқда нашр.

"Бироқ собиқ президент Жо Байден лавозимидан кетишидан аввал махфий ҳужжатни имзолаган бўлиб, унга кўра Ҳаррис учун махсус ҳимоя 2026 йил 21 июлгача, яъни яна бир йилга узайтирилган эди. Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти Доналд Трамп эса ушбу ҳужжатни бекор қилиб, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Ҳаррис учун қонунда белгиланган муддатдан ташқари барча хавфсизлик чораларини тўхтатишни буюрди", дейилади CNN хабарида.

Киритилди: 08:43 30.08.2025. Ўқилди: 665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!